Элит чемпионлар лигаси. "Насаф" - "Ал-Ваҳда": Жамоалар қандай рангли либосда ҳаракат қилиши маълум
Эртага Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Ваҳда" баҳси бўлиб ўтади.
Учрашув олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жамоаларнинг либос рангларига ҳам ойдинлик киритилди. "Насаф" қизил, меҳмонлар жамоаси эса оқ рангли либосларда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал-Ваҳда" беллашуви эртага соат 18:30да старт олади.




Фикрлар