Елмурат Тасмурадовга Осиёда тенг келадигани топилмади
Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Риодаги Олимпия ўйинларида совриндор бўлган курашчимиз - Елмурат Тасмурадов бугун Бишкек шаҳрида ҳам ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлади.
 
Бироз аввал, ҳамюртимиз баҳсларда финалга чиққани ҳақида хабар қилгандик. Яқиндагина унинг Осиё чемпионатидаги финал жанги якунланди.  Ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал жангида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир. Елмурат бунгача Нью-Дели (2013), Астана (2014) ҳамда Доҳа (2015) шаҳарларида ўтказилган Осиё чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган. 2012 йилда Кумида ўтган қитъа биринчилигида эса у кумуш медаль билан кифояланганди.