Элнур Абураимов камар учун жанг қилади. Рақиб ҳам аниқ бўлди
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган боксчимиз Элнур Абдураимов (8-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 июль куни ўтказади. АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади. 10 раунд этиб белгиланган баҳс IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Фикрлар