Эмери: Биз “Реал” билан рақобатлаша оламиз

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/8 финал қуръа ташлаш маросими натижалари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Шуни айтишим керакки, қуръа ташлаш натижаларидан мамнунман. Ишончим комилки, биз “Реал” билан рақобатлаша оламиз. ЕЧЛда ғалаба қозониш учун, албатта, дунёнинг энг зўр жамоаларини мағлуб этиш керак.

Ўйлашимча, 1/8 финал – “қаймоқранглилар” каби клублар билан учрашиш учун жуда яхши вақт. Биз ўзимизнинг қобилиятимизни ва тактик махоратимизни кўрсатишимиз шарт, - дейди Эмери УЕФА нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!