Эмилиано Мартинес – Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони!
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022нинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Эмилиано чорак финалда Нидерландияга қарши баҳсда пенальтилар сеиясида иккита зарбани қайтарганди. Францияга қарши ўйинда ҳам у пенальтидан йўлланган битта зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди.
Қолаверса, ушбу посбон барча учрашувларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди ва чемпионликда ўз ҳиссасини қўшди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди.
Фикрлар