Энди Брасселл (футбол таҳлилчиси): “Кейн – элита даражасидаги ўйинчи, у ўзини тўлиқ очди”

BEPUL PROPAN

Машҳур ёзувчи ва футбол таҳлилчиси Энди Брасселл “Бавария” форварди Харри Кейннинг ўйинига юқори баҳо берди. Унга кўра, англиялик ҳужумчи Германияда ўзига хос юлдузга айланган ва ниҳоят, ўз карьерасидаги илк совринни қўлга киритган.

“Кейн Германияда яна бир ажойиб мавсум ўтказди. Икки йил ҳам бўлмасдан, у "Бавария"да 100 дан ортиқ гол+пас натижасига эришди.

Ҳозирда у Бундеслигада 27 асосий ўйинда 24 гол ва 7 голли узатма қайд этган. Яна икки марта захирадан майдонга тушган, аммо бу ўйинларда очко олмаган. Бу кўрсаткичлар Лионель Мессининг статистикасини эсга солади.

Албатта, Кейн аниқ марказий ҳужумчи, шунга кўра кўпчилик уни Месси даражасида деб ҳисобламайди – бунга тушуниш мумкин. Лекин менимча, у топ-ўйинчилар қаторида бўлишга арзийди.

Балким, кечроқ бўлса-да, "Тоттенхэм"га бўлган ҳурматим билан у элит клубга ўтди. Энди у ҳар йили Чемпионлар лигаси учун курашиш ва совринлар ютиш учун кураша олади.

Менимча, ҳам Кейн, ҳам "Бавария| ўзаро ҳамкорликдан кераклисини олди” – дея таъриф бериб ўтди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!