Энди "Камп Ноу" номи ўзгаради
Келаси мавсумдан бошлаб "Барселона"нинг уй стадиони янги номга эга бўлади, деб хабар бермоқда TV3.
Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби Spotify мусиқий стриминг платформаси билан уларга стадион номига бўлган ҳуқуқларни сотиш, шунингдек, асосий ва аёллар жамоалари формаси ҳамда машғулот жихозлари тўпламига ҳомийлик қилиш бўйича шартнома тузган.
"Барса" стадиони "Spotify Camp Nou" деб номланиши учун компания ҳозирча бир мавсум учун 5 миллион евро, таъмирдан кейин эса ҳар бир мавсум учун 20 миллион евро тўлайди.
Аввалига Spotify 30 йилга мулк ҳуқуқини талаб қилди, аммо “Барcа” шартномани 20 йилга қисқартирди.

Фикрлар