Энди клублар футболчини терма жамоага қўйиб юбормайди. ФИФАнинг янги қарори
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) футболчиларнинг терма жамоага юборилишига оид янги вақтинчалик тартиб жорий қилди.
Коронавирус пандемияси мусобақаларни ўтказилиши ва футболчиларнинг дунё бўйлаб эркин ҳаракатланишини чеклаётгани боис, клублар бир неча шартларга кўра, ўйинчисини терма жамоага юбормаслиги мумкин.
Бунга қуйидаги шартлар асос бўлади:
- агар терма жамоа жойлашган ҳудудда футболчилар беш кундан ортиқ мажбурий карантинга олинса;
- кириш ва чиқиш чекловлари мавжуд бўлса;
- ўйинчи ва жамоаларга қабул қилувчи томонидан махсус қоидалар тақдим этилмаган бўлса;
Бундан ташқари, ФИФА кунлари бўладиган учрашувларнинг ҳар бир иштирокчиси ташкилотчилар томонидан қабул қилинган соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бўйича протоколларга тўлиқ амал қилишга мажбур.
Бу қоида 31 августдан кучга кириб, эркаклар жамоалари учун 8 сентябрга қадар амал қилади. Хотин-қизлар жамоалари бу тартибга 14-22 сентябрь кунлари бўйсунади.
Фикрлар