Энди клубларга бир мавсумда биттадан ортиқ мураббий алмаштириш тақиқланди

Бразилия клубларига бир мавсумда бир мартадан кўпроқ мураббий алмаштириш тақиқланди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Битта мураббий мавсумда фақат иккита жамоада ишлаши мумкин. Агар клуб мавсумда иккита мураббийни ишдан олган бўлса, фақатгина ўша клубда ишлаётган мутахассисдан бири вақтинчалик мураббий сифатида тайинланиши мумкин.

Ушбу таклиф Бразилия футбол федерацияси президенти томонидан тақдим этилган ва кейинчалик маъқулланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)