
Энди Маррей АТP томонидан муносиб тақдирланди
Пофессионал теннисчилар уюшмаси АТP матбуот хизмати турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда.
Унга кўра, "Йил қайтиши" номинацияси бўйича британиялик теннисчи Энди Маррей энг кўп овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Маррей 2018 йилда жиддий жароҳат олгани боис бутун мавсумни ўтказиб юборган эди. Бироқ 2019 йилда у ўзида куч топиб яна кортга қайтди ва муваффақиятларга эриша бошлади.
Фикрлар