Энди
Ads

Римнинг “Рома” клуби янги 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб А Серияга ўзининг аёллар жамоасини ҳам киритади.

“Мен сўнгги бир неча йиллардан буён клуб директорлар кенгашига аёллар жамоасини ташкил этиш ҳақида айтиб келяпман. Бизнинг тизимимизда футболчи қизлар кўп. Бу эса келажакда клубнинг аёллар жамоаси ривож топишида хизмат қилади”, - дейди клуб президенти Жеймс Палотта.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Ювентус", "Сассуоло", "Фиорентина", "Эмполи" ва "Аталанта" клублари ҳам аёллар лигасини ташкил этишга ўз розиликларини билдиришган эди.