Энди Руиснинг Жошуани қулатган "сеҳрли" зарбаси ўз мураббийига таъсир қилмади

  • 21 октябрь, 2019, 16:22
  • 0
  • Бокс

Мексикалик оғир вазн тоифасидаги илк чемпион, IBF, WBO, WBA чемпионлик камари соҳиби Энди Руис Facebook даги саҳифасига ажойиб видеони юклади. Ушбу видеолавҳада машғулотларга зўр бераётганлиги ва айнан ушбу жараёнда мўлжални бироз нотўғри олиб, мураббийига зарба йўллаб юборгани акс этади. Унинг эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳудди шундай зарба билан Жошуани қулатган эди. Мураббийи эса, бу зарбани кўтара олди.

Эслатиб ўтамиз: Энди Руис ва Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги 7 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!