Энди сен керакмассан! “Барса” қимматбаҳо юлдузини тўрт баравар арзонига сотади
“Барселона” таркибини тозалашни давом эттиради. Клуб раҳбарияти катта маош олаётган, бироқ жамоага етарли даражада ёрдам бера олмаётган плеймейкер Френки де Йонг билан хайрлашишга қарор қилган.
CatalunyaRadio журналистларининг маълум қилишича, каталонияликлар 27 ёшли нидерландиялик футболчини январдаёқ сотиб юбормоқчи.
Нарх ҳам жуда паст баҳоланди. Унга кўра, 20 миллион евро тўлаган клуб Френки де Йонгни олиб кетиши мумкин.
Маълумки, “Барселона” ууни 2019 йили 85 миллион еврога “Аякс”дан трансфер қилган эди. Френки де Йонг Ла Лигада энг катта маош оладиган ўйинчилардан ҳисобланади.
Каталония суперклуби мутасаддилари унга янги шартнома берганига бир неча ой бўлди. Бироқ Френки бу ҳужжатни имзолагани йўқ.
Transfermarkt порталида тажрибали ярим ҳимоячи 60 миллион еврога баҳоланган. Лекин клубдагилар ундан тезроқ қутилиш ва бу орқалм маошлар фондини енгиллаштириш мақсадида Френкини олинган нархидан тўрт баравар арзонга бериб юбормоқчи.
Фикрлар