Энди у “Барса”га керак эмас
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, мавсум якунланиши билан Сержи Роберто “Барселона”ни тарк этиши кутилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, мавсум охирида шартномаси якунланадиган футболчи клуб унга маоши сезиларли даражада пасайтирилган битим беришини билади ва шу боис, мутасаддилари бу хатти-ҳаракати “хайрлашиш” маъносини англатади.
Роберто универсал ўйинчи ҳисобланади. У “Барселона” еттита позицияда ўйнаган ва таркибнинг кўп муаммолари айнан мана шу футболчи ёрдамида ёпилган.
Каталонияликлар ёзда “Аякс” ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини трансфер қилмоқчи. Шунинг учун ҳам улар Роберто билан хайрлашишга тайёр.
Роберто жорий мавсумда Ла Лигада 9 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Фикрлар