Энди у терма жамоага ёрдам бермайди

Жаҳон футболи тарихида ўз мамлакати терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчилардан бири Сунил Четри халқаро миқёсдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

 Ҳиндистон терма жамоасининг афсонаси учун 11 июль куни Кувайт футболчиларига қарши ўтказиладиган баҳс халқаро миқёсдаги охирги ўйин бўлади.

Бу учрашув 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида ўтказилади.

- Охирги учрашувни ҳаммамиз учун ютуқлик ва шундагина қувонч билан кетишим мумкин. Ичимда фаолиятимни давом эттириш керак, деган фикр ҳам бор. Бироқ ақлим тугатиш кераклигини айтмоқда. Бу осон бўлмайди, - деди Сунил Четри.

Четри Қатарда ўтказилган Осиё кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда ҳам майдонга тушган ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмаган эди.  

39 ёшли форвард Ҳиндистон терма жамоаси сафида 150 та беллашувда қатнашиб. Рақиб дарвозасига 94 та тўп киритган. Сунил терма жамоа учун урилган голлар сони бўйича фақатгина Криштиану Роналду, Али Дайи ва Лионель Мессидан ортда қолган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!