Эндрик келаси мавсум қайси клубда ўйнашини айтди
Қишки трансферлар ойнаси даврида “Реал”дан ижара асосида “Лион” га кўчиб ўтган бразилиялик ҳужумчи Эндрик ўз келажаги ва келаси мавсум қайси жамоада ўйнаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
- Буни ростдан ҳам билмайман. Агар “Реал”га қайтишимга тўғри келса, мамнуният билан Мадридга бораман.
Агар фаолиятимни бошқа клубда давом эттириш варианти бўлса, демак, шундай бўлади. “Лион”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқишимизга жуда умид қиламан. Бу клуб мос келадиган даража, - деди Эндрик Canal Plus Foot нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 19 ёшли бразилиялик “Лион” сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Ижара шартномаси мавсум охирида тугайди.
“Қироллик клуби” раҳбарияти ёзда таркибда ўзгариш қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, мутасаддилар Эндрикни ортга қайтариш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Фикрлар