Эндрик Лига 1’да ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
"Лион" футболчиси Эндрик Франция чемпионатининг январь ойи якунларига кўра ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
19 ёшли ҳужумчи қишки трансферлар ойнасида "Реал Мадрид"дан Лионга ижара асосида кўчиб ўтган эди. Январь ойида у Лига 1 доирасида бор-йўғи икки ўйинда майдонга тушиб, ушбу баҳсларда 3 та гол уриб, 1 та голли узатма амалга оширди.
Умуман олганда, Эндрик янги жамоаси сафида 6 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди.
Маълумот учун, бугун Паулу Фонсека шогирдлари Лига 1’нинг 22-тури доирасида ўз майдонида "Ницца" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади
Фикрлар