Эндрик "Олтин тўп"га ким лойиқ эканлигини айтди

Бразилиялик ёш иқтидор Эндрикнинг фикрича, унинг ҳамюрти, "Реал Мадрид"даги бўлажак жамоадоши Винисиус Жуниордан бошқа ҳеч ким "Олтин тўп"га лойиқ эмас.

2022 йилги ЕЧЛ финалида "Ливерпуль" дарвозасига ғалаба тўпини киритган Винисиус, "Уэмбли"даги "Боруссия Дортмунд"га қарши бахсда "Лос-Бланкос" билан иккинчи ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиши мумкин.

"Вини - ажойиб ўйинчи. Бу йил ҳеч ким "Олтин тўп"га ундан кўпроқ лойиқ эмас. Ўйлайманки, "Копа Америка"даги натижамиз нафақат чемпионликни қўлга киритишга, балки унинг "Олтин тўп"ни қўлга кирити учун ҳам ёрдам беради", - деди Эндрик ОАВга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 17 ешли футболчи бугун "Палмейрас"даги сўнгги ўйинини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!