Эндрик терма жамоадан чақирув олиши мумкин
Қишки трансферлар ойнасида "Реал"дан "Лион"га ижара асосида бориб қўшилган Эндрик ажойиб натижалар қайд этмоқда. У 5 та ўйинда майдонга тушган бўлса, рақиблари дарвозасини 5 маротаба ишғол қилиб, 1 та ассист амалга оширди.
Хосе Луис Санчеснинг сўзларига кўра, Карло Анчелотти кейинги ФИФА кунларида Эндрикни Бразилия терма жамоаси қайдномасига қўшишни режа қилган.

19 ёшли страйкер "Реал" захирасида кўп вақт қолиб кетганидан кейин терма жамоанинг доимий футболчилари қаторидан тушиб қолганди. У Бразилия сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Фикрлар