Эндрикни бешта гранд жамоа ижарага олмоқчи

CHERY AUTO

"Реал" ҳужумчиси Эндрикка Европанинг бешта турли клублари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Италиянинг "Ювентус" ва "Милан", шунингдек, Германиянинг "Лейпциг", "Байер" ва Испаниянинг "Вильярреал" клублари бразилиялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олмоқчи, дея хабар беради журналист Экрем Қўнғир.

"Қаймоқранглилар"нинг бу борадаги позицияси ноаниқ. Баъзи манбалар Мадрид гранди ўйин амалиёти учун форвардни вақтинча бошқа клубга юборишга тайёрлиги, шунингдек, 18 ёшли футболчини олиб қолиш нияти ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик ўтган ёзда "Палмейрас"дан "Реал"га ўтган эди. Футболчи 2024/25 йилги мавсумда 37 та ўйинда 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию