Эндрикнинг отаси: "Ўғлим "Челси" билан шартнома имзолаш арафасида эди..."
"Реал" "Палмейрас"дан сотиб олган Эндрик келаси мавсумдан мадридликлар сафига бориб қўшилади. Жамоаси билан ажойиб мавсумни ўтказиб, Бразилия чемпионатида ғолиб бўлган 17 ёшли ҳужумчи йилнинг энг яхши ёш футболчисига ҳам айланди. Унинг отаси аввалроқ, Эндрикни "Челси" сотиб олишга ҳаракат қилгани ва бу трансферга бир қадам қолганида барбод бўлгани ҳақида сўзлаб берди:
"Биз "Челси"дан таклиф олдик, клуб эгаси ва биз Лондонга боргандик. Ўшанда "аристократлар"нинг "Арсенал"га қарши ўйинини томоша қилдик. Шунингдек, клуб базасини айланиб чиқдик, мураббий, Сесар Аспиликуэта, Жоржиньо ва Тиаго Силвалар билан кўришдик. Кейин бизни бир одам янги уйимиз, Эндрик қатнайдиган мактабни кўрсатди. Ҳаммаси жойида эди. Аммо шартномаларга ҳали қўл қўйилмаганди. Бир кун кечаси ўғлимнинг агенти телефон қилиб, "Челси" бу трансфердан воз кечганини айтди. Сабаби, икки йилдан сўнг "аристократлар" сафига келиб қўшиладиган футболчи учун улар 60 миллион евро харажат қилишни истамади. Кейин эса "Реал" алоқага чиқди...", - деди ҳужумчининг отаси Дуглас Соуса.
Бразилиядан иқтидорларни топиб, улар билан шартнома имзолашни ёқтирадиган "Реал" бундан олдин Винисиус ва Родригони харид қилганди. Улар айни пайтда жамоанинг энг муҳим аъзоларига айланиб бўлди. Ман шундай футболчилар орасига энди Эндрик ҳам қўшилади.
Фикрлар