Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эндрю Робертсон "Тоттенхэм"га ўтишга розилик берди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Шотландиялик футболчи лигада жон сақлаб қолган клубга ўтмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон “Тоттенхэм”га ўтишга розилик берган.

Манбага кўра, лондонликлар АПЛда жон сақлаб қолганидан сўнг шотландиялик футболчи “шпорлар” сафига қўшилишга қарор қилган.

32 ёшли Робертсон “Ливерпуль” сафида тўққиз йил ҳаракат қилди. Шу вақт ичида у мерсисайдликлар таркибида барча мусобақаларда қарийб 300 та ўйинда майдонга тушди.

Ҳимоячи 2014 йилдан буён Шотландия миллий терма жамоасига мунтазам чақириб келинмоқда.

“Тоттенхэм” ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида АПЛдан тушиб кетиш хавфи остида қолган эди. Бироқ жамоа якунда 17-ўринни эгаллаб, “Вест Хэм”ни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, бу ёзда Муҳаммад Салоҳ ҳам “Ливерпуль”ни тарк этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ