"Энфилд"да "Ливерпуль"ни енгган "Челси" кучли тўртликка қайтди! "Ливерпуль" эса...

Англия Премьер-Лигаси 29-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Челси" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув лондонликларнинг 0:1 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голга "Челси" сафида Мэйсон Маунт муаллифлик қилди.

Шу тариқа, меҳмонда 3 очкони қўлга киритган "Челси" турнирдаги очколари сонини 47 тага етказиб олган ҳолда "Эвертон" ва "Вест Хэм"ни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилиб олди. "Ливерпуль" эса 43 очкоси билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Челси" меҳмонда "Ливерпуль"ни енгиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Унда ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.

  • 90+2'

    Ўйин тўхтатилди, Рюдигер тиббий ёрдам олмоқда.

  • 90+1'

    Бурчакдан тўпни Арнольд ўйинга киритади.

  • 90+1'

    "Челси" энди ўйинни чўзади: Тимо Вернер ўрнига Кай Хаверц ўйинга қўшилади.

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт вўшиб берилди.

  • 89'

    Антонио Рюдигер рақибига нисбатан ўта қўпол фол ишлатди.

  • 86'

    Садио Мане рақибига нисбатан ҳужумда фол қайд этди.

  • 85'

    Арнолд бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 83'

    Арнолднинг бугунги барча паслари ноаниқ кетяпти.

  • 81'

    Томас Тухель ҳам ўзгаришларни ишга солади: гол муаллифи Мейсон Маунт ўрнига ўйинга Матео Ковачич тушади.

  • 80'

    "Ливерпуль"да ўзгариш: Тьяго Алькантара майдонни тарк этиб, ўрнига Жеймс Милнер ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 78'

    "Челси" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 77'

    Вернер тўпни ичкарида қабул қилиб олди ва пастги яқин чап бурчакка уни тўғирлади, бироқ Алиссон суперсейви билан вазиятни бартараф этди.

  • 75'

    Мезбонлар тобора рақибларига нисбатан тактик хийла ишлатишмоқда. Мақсад уларни чарчатиб қўйиш.

  • 71'

    Рис Жеймс ҳар қанча ҳаракат қилмасин, у дарвозага зарба йўлловчи шерик топа олмади. Тўп "Ливерпуль"га қайтди.

  • 69'

    Бурчак тўпи мерсисайдлик футболчилар томонидан ижро этилади.

  • 68'

    Арнолд жаримадан тўпни ўйинга киритди, бироқ тўп бурчакка чиқариб юборилди.

  • 66'

    "Челси"да ҳам ўзгариш: Ҳаким Зиеш ўрнига Кристиан Пулишич ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Фирминонинг жарима майдончаси ичидан туриб бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 62'

    "Ливерпуль" сафида 2 ўзгариш юз беради: Муҳаммад Салаҳ ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен ўйинга қўшилган бўлса, Кёртис Жонс ўрнига Диогу Жота майдонга тушди.

  • 61'

    Тимо Вернер жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Тўп бироз юқорилаб кетди.

  • 58'

    Арнолд бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 55'

    Садио Мане офсайдда қолиб кетди.

  • 54'

    Ух қандай вазият! Бен Чилуэлл жарима майдончаси ичига қанотдан ёриб кирди ва дарвозанинг яқин пастги бурчагини нишонга олди! Ҳимоячи зарбани тўсиб қолди!

  • 53'

    Канте тўпни дарвозага тўғирлади, бироқ ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишга муваффақ бўлишди.

  • 51'

    Фабиньонинг бош билан берган зарбаси дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 50'

    Бурчакдан тўпни Арнолд ўйинга киритиб беради.

  • 49'

    Нголо Канте жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, бироқ ҳакам хуштагини чалмади.

  • 48'

    Арнолднинг пасини ҳимоячи эгаллаб олди ва уни узоқлаштирди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўиб берилди.

  • 44'

    Тимо Вернер томонидан ҳужумда фол қайд этилди.

  • 42'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Нголо Кантенинг узатмасидан сўнг Мейсон Маунт дарвозани ишғол қилди! Бу гол энди ҳисобга олиниши аниқ!

  • 39'

    "Челси" футболчилари тўпни назорат қилмоқда.

  • 38'

    Хаким Зиеш ажойиб дриблинг намойиш этди ва жарима майдончаси ичига тўпни узатишга муваффақ бўлди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ҳам хужумни тўхтатиб қола олишди.

  • 34'

    Мане тўпни ичкарига узатди, Менди тўпни ушлаб олди.

  • 31'

    Кюртис Жонс ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмади, тўп эрта йўқотилди.

  • 29'

    Садио Мане дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ дарвозабон ажойиб ўйин кўрсатди ва тўпга биринчи чиқиб келди! Ажойиб класс.

  • 26'

    Гол бекор қилинди! Бу вазиятда офсайд бор экан.

  • 25'

    Гол бекор қилиниши мумкин! ВАР такрорий эфирни кўриб чиқмоқда!

  • 24'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жоржиньонинг ажойиб пасидан сўнг Вернер дарвозани ишғол қилди а ҳисобни очди! 0-1!

  • 22'

    Бен Чилуэлл қўлидан келган барчасини амалга оширди, бироқ сўнгги паллада унга ёрдам берувчи шерик топилмади.

  • 19'

    Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 17'

    Қанотдан узатма шаклида берилган пас зарбага айланиб кетди, Аспиликуэта буни кутмаганди. Тўп юқорилаб кетди.

  • 16'

    Рис Жеймс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб уни узоқлаштиришди.

  • 13'

    Вернернинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.

  • 11'

    Мане жарима майдончаси ичигача ёриб кирди, бироқ Эдуар Менди тўпга тезкорлик билан югуриб чиқиб, Садиони тўпсиз қолдирди.

  • 7'

    Салаҳнинг узатмасини қабул қилиб олган Робертсонда гол уриш учун ажойиб имконият юзага келган эди, бироқ у аниқ зарба бера олмади.

  • 5'

    Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди. Қарши ҳужум.

  • 4'

    "Ливерпуль" футболчилари ўз ўйинини намойиш этмоқда. Узатмалар аниқ, прессинг кучли.

  • 2'

    Тимо Вернер офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий учрашувга хуш келибсиз! "Ливерпуль" ўз уйида "Челси"ни меҳмон қилади. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!