Энг бадавлат клуб “Барса”га легионер учун мўмай сумма таклиф қилди

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин катта трансфеларни далил амалга оширишга кўникиб қолган “Ньюкасл” мутасаддилари “Барселона” ўйинчисига ўз тикди.

Аслида “қарғалар” ҳимояни кучайтириш учун  “Кристал Пэлас”дан Марк Гехини трансфер қилмоқчи эди. Лекин “саройликлар” таклиф қилинган 55 миллион фунтни қабул қилмади. “Кристал Пэлас” ҳимоячини 70 миллион фунтга баҳоламоқда.

Бу трансфер барбод бўлганидан кейин “Ньюкасл” эътиборини Андреас Кристенсенга қаратди. Каталонияликлар ҳимоячисини 30 миллион еврога харид қилиш имкони бор.

Бироқ “Барселона” даниялик легионерни қўйиб юборишга шошилмаяпти. Рональд Араухо оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани боис Кристенсен унинг ўрнини ёпиб турибди.

Мутахассислар агар Кристенсен бўйича таклиф каталонияликларни қаноатлантирса, келишув амалга ошиши эҳтимоли катталигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!