Энг енгил вазндаги дзюдочиларимиз мағлубиятсиз кетишмоқда
Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар баҳс олиб боришмоқда.
Айни пайтга келиб, биринчи ва иккинчи давра беллашувлари ортда қолди. Унда -60 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қилаётган полвонларимиз Достон Рўзиев ҳамда Керман Нуриллаев мағлубиятсиз кетишяпти. Афсуски, Шаҳрам Аҳадов (-66 кг) дастлабки босқичда словакиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Учинчи даврада Рўзиев мўғулистонлик Болдбатар Ганбат билан куч синашса, Нуриллаев болгариялик Янислав Гарчев билан ҳисоб-китоб қилади.
Фикрлар
Ютди ва ярим финалга