Энг кўп мухлислар Андижонда, энг ками эса Олмалиқда. Очилиш учрашувини ўтказган қўқонликлар “экватор”да
15-16 июнь кунлари Суперлигада 11-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.
Тур ўйинига жами 32970 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга 4710ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида ўтказилган беллашувда кузатилди. “Андижон” – “Металлург” баҳсини 7841 томошабин кузатди.
Энг кам ишқибозлар Олмалиқда. АГМК – “Навбаҳор” беллашувини 2880 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.
Бу мавсум қайтадан таъмирланиб, илк бор ўз уйида майдонга тушган “Қўқон-1912”нинг “Динамо”га қарши баҳсини кўриш учун аренага 5150 ишқибоз келди холос.
Турнинг марказий қарама-қаршилиги "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсини 3487 мухлис кузатди.
Қуйида 11-турда кузатилган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин.
“АНДИЖОН” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1. 7841 томошабин.
“ҚИЗИЛҚУМ” – “СЎҒДИЁНА” 1:1. 5267 томошабин.
“БУХОРО” – “ПАХТАКОР” 0:5. 5187 томошабин.
“ҚЎҚОН-1912” – “ДИНАМО” 2:2. 5150 томошабин.
“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:1. 3487 томошабин.
“ЛОКОМОТИВ” – “СУРХОН” 5:1. 3158 томошабин.
АГМК – “НАВБАҲОР” 1:1. 2880 томошабин.
Фикрлар