Энг кучли “Ливерпуль” қандай бўлади?

Машҳур ҳужумчи Уэйн Руни Англия премьер-лигаси тарихида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузди.

Руни бу жамоага ҳозир ливерпулликлар таркибида тўп сураётган етти нафар футболчини киритди: Алиссон, Трент Александр-Арнольд, Энди Робертсон, Виржил Ван Дейк, Жейми Каррагер, Хаби Алонсо, Стивен Жеррард, Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане, Роберто Фирмино, Луис Суарес.

- Салоҳ Роналдуга ўхшаб муҳим футболчига айланди. Луис Суарес премьер-лига тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан, - деди Уэйн Руни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!