Энг кучли самбочилар Нукусда куч синашади

Жорий йилнинг 30 март – 1 апрел кунларида Нукусда эркаклар, аёллар ўртасида самбо бўйича ва жанговар самбо бўйича Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълимида хизмат кўрсатган ва Қорақалпоғистон Республикаси самбоси асосчиси Ш.А. Мустафоев соврини учун турнир бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан спортчилар иштирок этишади.

Улар қуйидаги вазн тоифаларида кураш олиб боришади:

Эркаклар: 52, 57, 62, 68, 74, 82, 90, 100, +100 кг;
Жанговар самбо: 52, 57, 62, 68, 74, 82, 90, 100, +100 кг;
Аёллар: 48, 52, 56, 60, 64, 68, 72, 80, +80 кг.

Беллашувлар халқаро самбо федерацияси қоидалари бўйича ташкил қилинади. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва медаллар билан бирга қимматбаҳо совғалар ҳам топширилади. 62 ва 90 кг вазн тоифаларида эркаклар ва 48 ҳамда 68 кг вазн тоифаларида ғолиб чиққан аёллар махсус совғалар билан тақдирланадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!