Энг кучли теннисчилар Мадридда жам бўлишади

ATP мазкур мусобақада биринчи рақам остида Новак Жокович сараланганини маълум қилди. Шунингдек мазкур турнирда испаниялик Рафаэль Надаль, германиялик Александр Зверев, австриялик Доминик Тим, швейцариялик Рожер Федерер аргентиналик Хуан-Мартин дель Потро ва жаҳоннинг бошқа етакчи теннисчилари иштирок этишади.

Маълумот учун, ўтган йил мазкур мусобақада Александр Зверев ғолиб чиққан. Германиялик ракетка устаси финалда астриялик Доминик Тимни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!