Энг қиммат жамоа қандай бўлади?

Transfermarkt портали ҳар бир амплуа бўйича энг қиммат футболчилардан таркиб топган рамзий терма жамоа шакллантирди. Бу жамоанинг умумий нархи 1 миллиард евродан ўтиб кетди.

Демак, миллионерлар жамоаси билан танишамиз:

Дарвозабон: Ян Облак, «Атлетико» (72 миллион фунт);

Ҳимоячилар: Давид Алаба «Бавария» (58,5), Виржил Ван Дейк «Ливерпуль» (72), Маттейс де Лигт «Ювентус» (60,75), Трент Александр-Арнольд «Ливерпуль» (89,1).

Ярим ҳимоячилар:  Н’Голо Канте «Челси» (72), Поль Погба «Манчестер Юнайтед» (72), Кевин Де Брюйне «Манчестер Сити» (108).

Ҳужумчилар: Рахим Стерлинг «Манчестер Сити» (115.2), Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» (108), Килиан Мбаппе ПСЖ (162).

Бу жамоага киритилган футболчиларнинг умумий нархи 989,55 млн фунтни ташкил қилмоқда ва бу сумма еврога ўгирилса,  бир миллиарддан ошмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!