Энг совриндор футболчилар! Месси яна бир рекордга яқин келмоқда

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси яна бир рекорд ўрнатиш арафасида. 

35 ёшли футболчи бир неча кун аввал Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шу тариқа, у титуллари сонини 42 тага етказиб олди. Леодан олдинда фақатгина Дани Алвеш бор. Унинг ҳисобида 43 та соврин бор. 

Қайд этиш лозим, айни вақтда Месси ҳаракат қилаётган ПСЖ жамоаси Лига 1'да пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, Париж клубида ЕЧЛ ҳамда Франция кубогида ғолиб чиқиш имконияти мавжуд.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!