Энг тоза жаҳон чемпионати, лекин Аргентина...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирокчилар ва учрашувлар сони кўпайганига қарамай, футболчилар ўйинлар давомида қоидаларни аввалги мусобақалардан камроқ бузишди.

Ўртача ҳисобда ҳакамлар ҳар бир учрашувда 23 та қоидабузарлик қайд этди. Бу 1966 йилдан бери, яъни бундай статистика юритила бошланганидан буён энг паст кўрсаткичдир.

Қизиғи, финал учрашуви умумий манзарадан ажралиб турди. Аргентина Испанияга қарши баҳсда 25 марта қоида бузди ва бу сўнгги йиллардаги энг қўпол финаллардан бирига айланди.

Бундан ҳам кўпроқ қоидабузарлик фақат 2022 йилги жаҳон чемпионати финалида қайд этилган эди. Ўшанда Аргентина Францияга қарши баҳсда 26 марта қоида бузган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!