"Энг яхши боксчи" – Мужибилло Турсунов, умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти биринчи ўринни қўлга киритди
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.
-63,5 кг вазн тоифасидаги боксчилар тўқнашувида Мужибилло Турсунов Сулаймон Латипов устидан ғалабага эришиб, илк бор мамлакат чемпионига айланди. Шунингдек, Турсунов эркаклар ўртасида мусобақанинг "Энг яхши боксчиси" деб топилди.
Эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти жамоаси, қизлар ўртасида эса Жиззах вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Фикрлар