Энг йирик ғалабасида 31 гол урган, мундиалгача ўта қийин йўлдан ўтган "кенгурулар юрти" Австралия билан танишамиз

"ЖЧ-2022" стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз, яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

кубокмира

Мундиал стартига 19 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "D" гуруҳи вакили Австралия орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Австралия терма жамоаси, Австралия футбол федерацияси (Football Federation Australia, FFA).

Ташкил топган: 1922 йил (ФИФА'га 1963 йил аъзо бўлган).
Бош мураббий: Грэм Арнольд.
Жамоа сардори: Мэтт Райьян.

Илк расмий баҳси: Янги Зеландия - Австралия 3:1 (1922 йил).
Энг йирик ғалаба: Австралия - Америка Самоаси 31:0 (2001 йил).
Энг йирик мағлубият: Австралия - Жанубий Африка 0:8 (1955 йил).

Айни дам мазкур терма жамоа FIFA рейтингида 38-ўринни банд этиб турибди. Уларнинг рейтингда энг юқори кўрсаткичи 14, энг пасти эса 102-ўрин бўлган.

Ушбу юрт термаси бунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларида 6 бора иштирок этган. Илк бор "кенгурулар" 1974 йилги Германия яшил майдонларида ўтган мундиалда қатнашишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси 2006 йилда қайд этилган. Ўшанда жамоа нимчорак финалда ўз юришини тўхтатган.

aust

Турниргача босиб ўтилган йўл

Австралия терма жамоаси мундиал йўлланмаси учун кечган саралаш баҳсларида қониқарли иштирок этди, деб бўлмайди. 5 жамоа ичида терма 3-ўринни қўлга киритди ва иккинчи гуруҳда 3-ўрин соҳиби БАА термасига қарши баҳс олиб борди. Унда "соккеруз" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Навбатдаги рақиб Жанубий Американинг Перу жамоаси эди. Бу рақибга қарши баҳсда "яшил қитъа вакиллари" кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ҳамда мундиал йўлланмасига эга чиқди.

Саралаш турнирининг 3-босқичида австралияликлар 15 очко билан 3-ўринни банд этди. 4 ғалаба, 3 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган терма вакиллари 15 гол уриб, ўз дарвозасидан 9 тўп олиб чиқди. 

Бундан ташқари, жамоа "ЖЧ-2022" олдидан бир қанча учрашувлар ўтказди:

австра

Таркибдаги футболчиларнинг трансфер нархи таниқли "Transfemarkt" талқинига кўра, 39,73 миллион еврони ташкил этади.

Бош мураббий Грэм Арнольд қуйидаги футболчиларни Қатардаги мундиалга жалб этган:

Дарвозабонлар: Мэтт Райьян (“Копенгаген”), Эндрю Редмейн (“Сидней”), Митчелл Дегенек (“Нагоя Грампус”).

Ҳимоячилар: Милош Дегенек ("Колумбус Крью"), Фран Карачич ("Брешия"), Натаниал Аткинсон ("Хартс"), Бейли Райт ("Сандерленд"), Азиз Бехич ("Данди Юнайтед"), Райьян Стрейн ("Сент-Миррен"), Трент Сейнсбери (Ал-Вакра), Харрисон Дельбриж ("Инчеон Юнайтед"), Жоэль Кинг (ОБ), Томас Денг ("Албирех Ниигата").

Ярим ҳимоячилар: Денис Женро (“Тулуза”), Аждин Хрустик (“Верона”), Аарон Муй (“Селтик”), Райли МакГри (“Миддлсбро”), Жексон Ирвин (“Сент-Паули”), Конор Меткалф (“Сент-Паули”), Кеану Баккус (“Сент-Миррен”), Кемерон Дэвлин ("Хартс"), Тиресе Франсуа ("Гориcа").

Ҳужумчилар: Мартин Бойл ("Хайберниан"), Метью Лекки ("Мелбурьн"), Жейми Макларен ("Мелбурьн Сити"), Авер Мабил ("Кадис"), Митчелл Дьюк ("Фажиано Окаяма"), Марко Тилио ("Мелбурьн Сити"), Жейсон Каммингс ("Сентрал Кост Маринерс"), Адам Таггарт ("Серезо Осака").

aus

"ЖЧ-2022"даги тақвими

Аввал айтганимиздек, Австралия футбол бўйича энг нуфузли турнирнинг "D" гуруҳида Франция, Дания ҳамда Тунис каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг тақвими қуйидагича:

22 дан 23 ноябрга ўтар кечаси

00:00 Франция - Австралия.

26 ноябрь 

15:00 Тунис - Австралия.

30 ноябрь

20:00 Австралия - Дания.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!