Энг зўр трансфер Холандники эмас...

“Астон Вилла”нинг собиқ ҳужумчиси Габриэль Агбонлахор Англия премьер-лигадаги энг зўр трансфер сифатида Эрлинг Холандни “Манчестер Сити”га ўтганини эмас, балки “шаҳарликлар” ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг “Арсенал”га ўтганини тан олишини билдирди.

Холанд Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидан 51 миллион фунтга трансфер қилинди ва Англия чемпионатидаги дебют мавсумида тўққизта учрашувда рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди.

Лекин Агбонлахор “Арсенал” раҳбарияти “Манчестер Сити”дан 45 миллион фунтга сотиб олган Жезус жамоасининг ўйини яхшиланишига Холандга нисбатан кўпроқ ҳисса қўшганини таъкидламоқда.

- Габриэль Жезус “Арсенал”ни умуман бошқа жамоага айлантирди. Энди “канонирлар” ҳимоячиларга тўхтовсиз босим қиладиган ҳужумчига эга бўлди, - деди Агбонлахор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!