Энг зўри барибир ўзимман!

Бразилия терма жамоасининг 39 ёшли ҳимоячиси Дани Алвес жаҳон футболидаги энг кучли ўнг қанот ҳимоячилари номини айтди.

- Мен “Манчестер Сити” вакили Жоау Канселунинг мухлисиман. Шунингдек, “Челси”дан Рис Жеймс, “Ливерпуль”дан Трент Алесандер-Арнольд ҳам ёқади. Уларнинг бари 50 метрга тўпни аниқ етказиб бера олади. Дани Алвес ҳам бор, менимча, у энг кучлиси, - деди Дани Алвес.

Бразилиялик футбол устаси тан берган ўйинчиларнинг барчаси Англия чемпионатида тўп тепади.

Дани Алвеснинг ўзи Европадаги фаолиятини якунлаган. Айни пайтда у Бразилия терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!