Енгил атлетика: Андрей Петров тўққизинчи бўлди
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган марафон баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди. Хусусан, ҳамюртимиз Андрей Петров 45 км масофани 2 соат 26 дақиқа 52 сонияда босиб ўтиб, якунда 9-ўринни банд этди.

Ушбу беллашувларда ғолиблик ҳамюртимизда 8 дақиқага яхшироқ натижа қайд этган япониялик Хирото Инуэга насиб этган бўлса, баҳрайнлик Алҳассан Ал Аббоси иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликни эса Хитой вакили Бужие Дуо якунлаб берди.