Енгил атлетика. Ҳамюртимиз Кенияда маҳоратини оширмоқда
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов айни пайтда “Чемпионлар уйи” номи билан машҳур бўлган Кениянинг Итен шаҳрида бўлиб турибди. Ҳамюртимиз ушбу шаҳарда 2 ой давомида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, кениялик югурувчилар узоқ масофаларга ўтказиладиган пойгаларда дунёдаги энг кучлилардан саналишади. Бу ердан ўнлаб жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиққан. Шаҳар денгиз сатҳидан 2350-2400 метр баландликда жойлашган бўлиб, спортчилар учун керакли шароитлар мавжуд.
1500 ва 3000 метр масофаларга ёпиқ иншоотларда югуриш бўйича мамлакат рекордчиси, ярим марафон йўналишида Ўзбекистон тарихидаги иккинчи натижа соҳиби ҳисобланмиш Шоҳруҳ Давлатов Итендаги биринчи машғулотини ўтказди.
Фикрлар