Енгил атлетикачиларимиз ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида қатнашишади

17-19 февраль кунлари Эрон пойтахти енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мазкур турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номини эълон қилди. Унга кўра, юртдошларимиз Теҳронда қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эргаш Нормуродов (60 метрга тўсиқлар оша югуриш)
Анвар Анваров (узунликка сакраш)
Заҳриддин Шокиров (60 метрга тўсиқлар оша югуриш, 60 метрга югуриш)
Самандар Маҳмудов (60 метрга тўсиқлар оша югуриш, 60 метрга югуриш)

Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
Барно Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Лидия Подцепкина (60 метрга тўсиқлар оша югуриш)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Лайло Аллаберганова (400 метрга югуриш)
Нурхон Очилова (400 метрга югуриш)
Моҳигул Арзиева (60 метрга тўсиқлар оша югуриш)
Ўғилой Норбоева (60 метрга тўсиқлар оша югуриш)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!