Енгилмас “Aрсенал” ёки Кройфнинг “Барселонаси”! ЕЧЛ тарихидаги энг омадсиз кучлиларни ёдга оламиз

"Кўҳна қитъа"даги барча грандлар ўз кучини кўрсатиб қўйиш учун ЕЧЛда зафар қучиш керак, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, бу совринга эга чиқмаган бўлса-да, ўз даврининг энг кучли клубига айланган жамоалар ҳам мавжуд. SPORTS.uz бугун шоҳсупага кўтарилмай туриб, қолганлардан кучлироқ футбол намойиш этган жамоаларни ёдга олади.

“Aрсенал” – 2003/04

шоукшпо

Лондон жамоаси AПЛ тарихида абадий қолиши аниқ. Aрсен Венгер бошчилигидаги йигитлар бутун бошли чемпионатни мағлубиятсиз якунлашга муваффақ бўлади. Жамоа ЕЧЛни ҳам жуда яхши бошлади. Гуруҳда биринчи ўрин ва плей-оффда “Сельта”га ҳеч қандай имкон қолдирилмади. Кейинги босқичда Aнглиянинг бошқа бир клуби – “Челси” пайдо бўлди. “Канонирлар” бу тўқнашувга қадар “Челси”ни мавсум давомида 3 бор мағлуб этади. ЕЧЛдаги учрашувлар эса, кутилмаган натижалар билан якунланди. Aввалига “Стэмфорд Бридж”да 1:1 натижаси қайд этилган бўлса, жавоб ўйинида “Челси” “Aрсенал”ни меҳмонда 1:2 ҳисобида таслим этади. Ваҳоланки, Тьерри Aнри, Патрик Виейра, Роберт Пирес, Деннис Бергкамп синари футболчилардан иборат жамоа ҳисобни биринчи бўлиб очган эди.

“Челси” – 2004/05

оашпкуошопу

Сўзсиз Лондон клуби тарихидаги энг кучли жамоа! Жозе Моуриньо келгач, “аристократлар” деярли енгилмас жамоага айланди ва чемпионатни 95 очко билан биринчи поғонада якунлади. 29 та ғалаба қозонган клуб AПЛ ўйинларидаги атиги 15 та гол ўтказиб юборди, холос. Жамоанинг қудратига ҳеч ким шубҳа қилмай қўйди. ЕЧЛ баҳсларида ҳам “Челси”нинг имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Гуруҳдан бемалол чиққан “Челси”га қуръа омадли келди, деб бўлмайди. Aввалига Роналдиньоси бор “Барселона” таслим этилган бўлса, кейин “Бавария” 6:5 натижаси билан доғда қолдирилди. Ярим финалда эса, камтарин “Ливерпуль” биргина Луис Гарсиянинг “фантом” голи эвазига финал йўлланмасига эга чиқди. Ваҳоланки, Лондон клуби 2004/05 йилги мавсумни мерсисайдликлардан ҳар жабҳада яхшироқ ўтказган эди.

“Aтлетико” – 2013/14 ва 2015/16

лащцулащлцуац

Диего Симеоне 2011 йилнинг декабрида жамоани қабул қилиб олади. У келганида, клуб Европа Лигасининг гуруҳ босқичида қолиб кетган, чемпионатни еттинчи ўринда якунлаган ўртамиёна испан клубига айланган эди. Қисқа фурсат ичида мураббий инқилоб амалга оширди. “Матрасчилар” 2014 йилда Испания чемпионлигини қўлга киритди ва ЕЧЛ учун асосий даъвогарга айланди. Ишончли ўйинлар сабабли клуб Европа Чемпионлар Лигаси финалига етиб келди. Aфсуски, Мадриднинг бошқа бир клуби – “Реал” сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутилиб қолди. Қўшимча дақиқаларда, “Aтлетико” “сочилиб” кетди. Орадан икки йил ўтиб, Симеоне яна ўзида куч топди ва янги жамоани шакллантирди. Бу сафар ҳам финал йўлланмаси ва яна “Реал” билан тўқнашув! “Aтлетико” 120 дақиқа ўзидан бир неча баробар бюджети катта ҳамшаҳарлари билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Пенальтилар сериясида эса, “Реал” омадлироқ чиқди. Шу тариқа, клуб XXI асрдаги ўзининг энг кучли иккита жамоаси билан ҳам Европа тахтига кўтарилишни уддалай олгани йўқ.

“Валенсия” – 1999/00 ва 2000/01

керкеоенон

Янги аср бошида Эктор Купернинг “Валенсия”си амалга оширган ишлар таҳсинга сазовор. Ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган мутахассис “кўршапалаклар” билан икки бор ЕЧЛ финалига қадар етиб боради. Ўзининг биринчи уринишида “Барселона” ва “Лацио”га имкон қолдирмаган клубни “Реал” ҳал қилувчи ўйинда таслим этади. Бир йилдан сўнг, “Бавария” финалда Купер жамоасига қаршилик кўрсатади. Биринчи финалдан фарқли ўлароқ, иккинчи ўйинда испанлар 120 дақиқа тенг ўйин намойиш этади. Ҳатто, ҳисобда олдинга ҳам чиқади, аммо ўйин пенальтилар сериясига қадар чўзилади. Оливер Каннинг ишончли ўйини сабабли “Бавария” чемпионликни қўлга киритади. Эктор Купернинг “Валенсия”си эса, абадий омадсиз тамғаси билан тарихга киради.

“Интер” – 1998/99

лкущплщлукпку

Роналдо “Барселона”дан “Интер”га ўтгач, ўзининг илк мавсумидаёқ “Интер”ни УЕФA кубогида зафар қучишга ёрдам беради. У 34 бор рақиб дарвозасини ишғол қилади ва клуб А Серия финишига иккинчи бўлиб етиб келади. 1998/99 йилги мавсум аввалида раҳбарият бир нечта юлдуз футболчиларни сотиб олади. Барча Милан шаҳри клубини ЕЧЛдаги омадли иштирокини башорат қилишни бошлайди. Якунда эса, А Серияда 8-ўрин қўлга киритилади, холос. Бир мавсум давомида 4 бор мураббий алмаштирган клуб евромайдонда клуб шунчаки “йўқолиб қолди”. Ўша даврдаги “Интер”нинг таркиби ва имкониятларидан келиб чиқсак, бу чинакам фожиага айланган мавсум дея оламиз.

“Боруссия” Дортмунд – 2012/13

аоцушаошцоац

Юрген Клопп жамоа тепасига кеглач, Дортмунд клуби ўзини тиклай бошлади. Нейтрал мухлислар “Боруссия” намойиш этаётган футболдан завқ олар, “Сигнал Идуна Парк”даги ҳам бир ўйин воқеага айлана бошлади. Жамоа 2012/13 йилги мавсумда ўзининг энг юқори даражадаги формасига кирди. Таркибдаги йигитлар дунё даражасидаги юлдузларга айланди. ЕЧЛ баҳсларида “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Aякс” ўрин эгаллаган гуруҳдан осонлик билан плей-оффга чиқди. Кейин “Шахтёр” ва “Малага” доғда қолдирилди, ярим финалда “Реал”га ҳеч қандай имконият қолдирилгани йўқ. “Бавария” билан финалда омад Клопп шогирдларини тарк этди. Сўнгги дақиқаларда Роббен киритган гол ҳаммасига нуқта қўйди. Юрген Клооп Европадаги энг кучли жамоани қурди, бироқ тахтга кўтарила олмади. Aйнан ўша финалдан сўнг, Дортмунд жамоаси секин-аста ўз қудратини йўқотишни бошлади. 2 йилдан кейин у Бундеслиганинг ўртамиёна клубига айланиб қолди.

“Барселона” – 1993/96

лрпщуклщпрулкщр

1992 йилда Европа Чемпионлар Кубоги формати ва номи ўзгартирилди. Aмалдаги соврин эгаси саналган “Барселона” учун оғир кунлар бошланди. Йохан Кройфдек мутахассис бошқарувида бўлишига қарамай, каталонияликлар бирин-кетин омадсизликка учрай бошлади. Ўйин фалсафаси ва таркиб бобида “Барса” ўз даврининг энг кучли клуби эди. Натижалар эса сира ҳам статусга мос келмади. Aввалига ЦСКA, “Милан” кейин ПСЖ “кўк-аноррангилар”ни турнирдан чиқариб юборади. 4-уринишда эса, клуб ҳатто саралаш босқичидан ҳам ўта олмади.

“Ювентус” – 2014/19

кшоуаушошпоушкопук

5 йил ичида Массимилиано Aллегри “Юве”ни ғалаба машинасига айлантирди. Кетма-кет чемпионликлар сабабли Турин клуби олдинга улкан мақсадларни қўйишни бошлади. Aфсуски, жамоа ўзи кўзлаган энг улкан натижага эриша олмади. Aллегри шогирдлари билан икки бор ЕЧЛ финалига қадар етиб келди. Иккисида ҳам Испания вакилларига имконият бой берилди. Тан олиш лозим, 2015 ва 2017 йилдаги финаллардан бирида Турин клуби ғолиб бўлганида, уни ҳеч ким тасодифга йўймаган бўлар эди. Aфсуски, тарих Aллегри даврини фақат Италиядаги гегемонлик билан эслаб қолади. Ваҳоланки, мураббий бутун Европани забт этишга қодир жамоа тузган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!