Энрике "Барса" устидан ғалабани таъминлаганларни тилга олди
Уларга раҳмат
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси умумий босқичи учинчи турида «Барселона»га қарши ўйинда (4:2) жамоасининг ҳимоядаги ўйинини юқори баҳолади.
«Бу жуда юқори даражадаги ўйин бўлди, рақибимиз ҳам ажойиб эди. Биз кўрсатган даражада ҳимояланиш осон эмас, лекин мен ишонаманки, айнан шу жиҳат ғалабанинг асосий калити бўлди», — деди Энрике Canal+ эфирида.
Мураббийнинг таъкидлашича, бу мавсумда «Барселона» учун илк мағлубият бўлди. Унга қадар каталонияликлар ўртача ҳар ўйинда тўрттадан гол уриб келаётган эди, «ПСЖ» эса бу сафар уларга фақат икки бор гол уриш имконини берди.
Ушбу ғалабадан сўнг «ПСЖ» тўққиз очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида пешқадамликка кўтарилди. Олти очко жамғарган «Барселона» эса ҳозирча бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)