Энрике "Барселона"нинг собиқ етакчиси ҳақида: Уни ўзим билан жанг қилиш учун олган бўлардим

Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике Каталония клубида бирга ишлаган "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

52 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра, улар характер жиҳатидан жуда ўхшаш. Бундан ташқари, Энрике футболчи сифатида Пикедан ҳеч қандай шикояти йўқлигини таъкидлади.

“У жуда қизиққон, ўйноқи йигит. У ҳаётга бошқа кўз билан қарайди. У ўта рақобатбардош ва мен уни ўзим билан жанг қилиш учун олган бўлардим”, - дея Энрикенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Espana.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 35 ёшли Пике профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. У "Барселона" сафида жами 616 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!