Энрики ПСЖнинг муҳим футболчиларини огоҳлантирди
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа футболчиларига муҳим талабларини етказди. Испаниялик мутахассис сўнгги йилларда қўлга киритилган кўплаб совринлар ўйинчиларни ҳаддан ташқари хотиржам қилиб қўйишини истамаслигини очиқ айтди.
Унинг сўзларига кўра, жамоада ҳеч кимга асосий таркибда доимий ўрин кафолатланмаган. Луис Энрике мавсум давомида таркибни мунтазам равишда алмаштириб боришни режалаштирмоқда. У таъкидлашича, агар Хвича Кварацхелия ёки Усман Дембеле каби етакчи футболчилар кутилган даражада ўйин кўрсата олмаса, уларни ҳатто биринчи бўлимдан сўнг алмаштириш мумкин бўлади.
Шу йўл билан мураббий жамоа ичида рақобат даражасини максимал даражага олиб чиқишни мақсад қилгани айтилмоқда, деб хабар беради The Touchline нашри L'Equipe манбасига таяниб.
Маълумот учун, парижликлар якшанба куни сафарда «Марсель»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар