Энрике ПСЖ мураббийлик постига келиш учун асосий номзод

ПСЖ Луис Энрикени бош мураббий этиб тайинламоқчи.

Кристоф Галтье бошчилигидаги француз клуби жорий мавсум Лига 1да ғолиб чиқди, аммо Чемпионлар Лигаси ва Фрация Кубогида натижага эриша олмади.

Мураббий ушбу мавсум оралиғида ПСЖ бош мураббийи лавозимини тарк этади.

Клубнинг қатарлик хўжайинлари ва Луис Кампос Луис Энрикени мураббийлик учун идеал номзод деб ҳисобламоқда. У билан музокаралар бошланди.

Қайд этилишича, бунгача Испания терма жамоаси ва “Барселона”ни бошқарган Энрике Жозе Моуриньо (“Рома”) ва Тиаго Мотта (“Болонья”)дан юқорироқ баҳоланган. Унинг номзоди клубдаги барчага мос келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!