Энтони Жошуа иштирокидаги автоҳалокатга гувоҳ бўлган шаҳс тафсилотларни очиқлади
Британиялик боксчи Энтони Жошуа иштирокидаги автоҳалокат гувоҳи Аденийи Орожо воқеа ҳақида фикрларини билдирди.
"Lexus Pajero га бориб урилди. Жошуа ҳайдовчининг орқасида ўтирганди. Ҳодиса пайтида Lexus да тўрт киши бўлган. Биз йўл хизмати етиб келишидан олдин қутқарув ишларини бошладик. Ҳайдовчиниг ва Жошуанинг ёнида ўтирган одамлар воқеа жойида вафот этди", - деди Орожо "Daily Express" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бахтсиз ҳодисадан бир неча соат ўтиб, қурбонлар Жошуанинг мураббийлари экани маълум қилинди.



Фикрлар