Энтони Жошуа: Кличко билан жанг мени афсонага айлантириши мумкин
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг IBF чемпионлик камари соҳиби британиялик Энтони Жошуа (18-0, 18 КО) украиналик Владимир Кличко (64-4, 53 КО) билан бўладиган бўлажак ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Кличко билан жангда нокаут кузатилса ажойиб бўларди, аммо ҳар қандай йўл билан ҳаққоний ғалаба қозониш муҳим бўлади. Бу жанг мени бир кечада афсонага айлантириши мумкин, – дейди британиялик боксчи.

Кличко билан жанг бутун дунё нигоҳида бўлади ва ушбу қарама-қаршилик орқали одамларнинг сен ҳақида фикрлари ўзгариши мумкин. Мен айни дамда IBF камари соҳибиман, амоо энди тарихга кириш учун керакли рақибларни мағлуб қилишим зарур. Бу ишни бир марта эмас, такрор ва такрор амалга оширишим зарур. Кличко – бу афсонавий кампаниянинг бошланиши.

Эслатиб ўтамиз, Кличко – Жошуа жанги 29 апрель куни Лондондаги Уэмбли стадионида ташкил қилинади.