Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа жангини кўрамизми?

  • 3 июнь, 18:54
  • 0
  • MMA
Chery Tigo 7 PRO

21 сентабрь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Энтони Жошуа (28-3, 25 КО) ва IBF йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа (21-2, 20 КО) ўртасида жанг ўтказилиши мумкин. Чунки Жошуа бир неча ҳафта олдин рингга қайтиш санасини ва унинг рақиби Дюбуа ва Филип Хргович ўртасидаги жанги ғолиби бўлишини айтган эди. 

Маълумот учун, Жошуа охирги бор март ойида бокс ўтказиб, иккинчи раундда Фрэнсис Нганнуни нокаутга учратган эди. Ўтган йили британиялик учта ғалабали жанг ўтказди.

Даниэль Дюбуа эса, ўтган ҳафта шанба кунги бокс оқшомида Филипп Хрговични техник нокаутга учратди ва супер оғир вазн тоифаси IBF вақтинчалик чемпион камарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!