Энцони "Челси"даги жамоадошлари кечиришди

Энцо Фернандес жанжалдан кейин "Челси"да машғулотларни бошлади.

Америка Кубогидаги ғалабани нишонлаш чоғида Аргентина терма жамоаси футболчилари Франция терма жамоаси ўйинчилари ҳақида тажовузкор қўшиқ айтишганди: "Улар Франция терма жамоасида ўйнайди, лекин ҳамма Анголадан келади. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида француз деб ёзилган".

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Фернандес АҚШдаги Лондон клубига етиб келган ва шерикларидан шахсан узр сўраган.

У камситишларга қарши курашга бағишланган хайрия ташкилотига катта миқдорда хайрия қилади. "Челси" ҳам ўз пойдевори орқали шундай қилади.

Рис Жеймс ва Аксель Дисаси томонлар ўртасидаги музокараларда иштирок этиб, футболчиларнинг фикрларини билдиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!