Эрик Дайер Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

  • 23 марта, 2019, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эрик Дайер 25 март куни Евро-2020 саралаши доирасида бўлиб ўтадиган Черногорияга қарши баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт айтиб ўтди.

Tecno

“Дайер клубига қайтади. У кейинги ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. Умид қиламанки унинг жароҳати жиддий эмас.”, - дейди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" футболчиси кеча Чехияга (5:0) қарши баҳснинг 17-дақиқасидаёқ жароҳат олган ва майдонни тарк этган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию