Эрик Гарсия "Барселона" билан шартномани узайтиришга рози бўлди

CHERY AUTO

Эрик Гарсия "Барселона" билан янги шартнома имзолашга розилик берди.

Tecno

"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, бир неча ҳафталик музокаралардан сўнг томонлар келишувга эришди ва шартномани узайтириш жараёни якуний босқичга кирди.

Маълумотларга кўра, Гарсияда ПСЖдан таклиф бўлган, аммо у Каталонияда қолишни маъқул кўрди.

Шартномани узайтиришдаги асосий омил сифатида футболчининг бир неча позицияда ўйнай олиши ва жамоага универсал футболчи сифатида фойда келтира олиши қайд этилмоқда. Шунингдек, уни келажакдаги эҳтимолий капитан сифатида кўришмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам раҳбариятга Гарсияни йўқотишни истамаслигини билдирган.

Жорий мавсумда Эрик Ла Лиганинг 13 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!